Дарслар сифатини оширамиз!
Октябрь 28, 2009Бошлангич таълим укитувчилари утаётган фанларини утказиш вактида уз методларидан кай даражада яхши фойдаланиши, болаларни дарсга булган кизикишини ошириши - бу дарснинг асосий кисмларидан биридир. Укитувчилар дарсларида фойдаланиш учун керакли булган кургазмали дидактик материалларнинг ранг-баранглиги мавжуд булиши зарур булади. Мисол тарикасида 3-синфида укувчилар жадвалдан ташкари (*) ва (:) амаллари билан ишлашда фойдаланадиган кургазмалар таклиф килинади. Улар кайикча куринишида булиб кайикчанинг асосида купайтиришга доир мисоллар булиб, елкан кисмида эса купайтма берилган. Укувчилар гурухларга ажратилади ва мазкур мисолларни ечиб, маълум бир манзилга етиб бориш таклиф этилади. Гурухда болалар бир-бирларига ёрдам берадилар. Купайтириш жадвалини ёд олмаган укувчида бошкалар билан мисолларни ечиш хохши тугилади. Бу ишлар оркали биз укувчини мустакил купайтириш жадвалини уз хохиши билан ёд олишга ундаймиз.